Сентябрдан хаваскорлик ва спорт овчилиги мавсуми бошланади

12:44, 27 август

2016−2017 хаваскорлик ва спорт овчилиги мавсумининг 3 сентябрдан бошланиши эълон қилинди, деб хабар берди “Gazeta.uz” нашри. 

3 сентябрдан 2016−2017 ҳаваскорлик ва спорт овчилиги мавсуми очилади, деб маълумот берди Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

5 та давлат ўрмон хўжалиги ва 40 дан зиёд овчилик-балиқчилик хўжаликларида ов иштиёқмандлари чўл тулкилари, қуёнлар, чўчқа ва бошқа ёввойи ҳайвонларни учратиши мумкин. Мавсумда атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиш даражасини камайтириш учун Ўзбекистон Республикасида ов ва балиқ тутиш қоидаларига қатъий риоя этиш зарур.

Овчилик-балиқчилик хўжаликлари ҳам, ўз навбатида, муҳофаза ва биометрик тадбирлар: ҳайвонларни озиқлантириш, жонивор-зараркунандаларга қарши курашиш, ҳайвонлар популяцияси ҳисобини амалга оширишга мажбур.

Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсат олган барча овчиларга ўзи билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, овчилик чиптаси, ўқотар қуролдан фойдаланилган тақдирда, уни сақлаш ва олиб юриш учун ҳужжатларни олиб юришни эслатиб ўтди.

Овчилик мавсуми мобайнида Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳудудий бўлимлари томонидан мунтазам равишда ёввойи ҳайвонларни овлашга ажратилган квоталардан фойдаланиш юзасидан мониторинг олиб борилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!