Дунёнинг энг семиз боласи мактабга мустақил қатнаш учун озишга мажбур бўлди

12:49, 27 август

Индонезиялик, дунёнинг энг семиз боласи деб тан олинган Ария Пермен мактабга ўзи мустақил қатнаши учун 5 килограммга озди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.  

“Мен ўзимни енгил ҳис қиляпман, олдингидек оч қолмаяпман. Фойдали маҳсулотларни истеъмол қилиш ёқади”, дейди Перман. Унга буюртма асосида мактаб формаси тикилган. Бола мактабга ўзи мустақил қатнашидан жудаям хурсанд.

Перманни илгари очлик ҳисси қийнаган, у кунига беш маротаба гуруч, балиқ, мол гўшти ва шўрва истеъмол қилган. 10 ёшли бола 230 килограмм вазнга эга бўлиб, мустақил равишда ўтириб тура олмаган, юролмаган.

2016 йилнинг июнь ойида уни ота-онаси махсус парҳез тутишга, бундан ташқари ҳар олти дақиқада юришга, сузиш билан шуғулланишга, жисмоний машқларни бажаришга мажбур қилган. Икки ой давомида у 5 килограммга озган. Боланинг онаси ўғли туғилганданоқ бошқа чақалоқлардан паҳлавонлиги билан фарқ қилганини, ўғлининг бақувват ва соғломлигидан хурсанд бўлганини, аммо орадан йиллар ўтгач, семириб кетганини билдирган. Уни касалхонага олиб боришганда, врачлар боланинг соғломлигини тасдиқлаган. Арияни текширувлардан ўтказиш учун ота-онаси қарзга пул олган. Аммо 2016 йилда миллий ва дунё ОАВлари бола ҳақида ёзгандан кейин вазият ижобий томонга ўзгарган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!