Сардор Рашидов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафига келиб қўшилди

13:17, 27 август

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби  ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов мамлакат термаси ихтиёрига етиб келди.

ЎФФнинг “Инстаграм”даги саҳифасида маълум қилинишича, Сурияга қарши ЖЧ–2018 мусобақасига саралашнинг учинчи босқичига тайёргарлик давом этмоқда. Бугунги машғулотларни "Жар" стадионида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 сентябрдан Жаҳон чемпионати саралашининг ҳал қилувчи раундидаги иштирокини бошлайди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!