Тошкентда 8 та туманни боғловчи янги йўл очилди(Фото)

10:49, 29 август

Тошкентда қурилиш ишлари май ойида бошланган, умумий узунлиги 22 километрни ташкил этган янги автомобиль халқа йўли автотранспорт воситалари ҳаракати учун очилди.   

 

Янги йўл Нурафшон кўчасини Тинчлик метросидан Муқимий ва Нукус кўчалари билан Оқтепа майдонидаги транспорт чорраҳаси орқали боғлайди.

 

Янги йўлнинг очилиши бошқа трассалардаги тирбандликнинг олдини олади ва шаҳар марказидан Чилонзор, Эски шаҳарга тезда етиб боришни таъминлайди ва пойтахтнинг саккизта туманини боғлайди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!