Ўзбекистон термасининг ЖЧ–2018 саралашидаги илк рақиби Сурия Тошкентга етиб келди

11:37, 29 август

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ—2018 турнирига  3-саралаш босқичи 1-туридаги рақиби Сурия термаси Тошкентга етиб келди.

Тунги соат 01:00 да сурияликларнинг пойтахтга ташриф буюргани маълум қилинди.  

Ўзбекистон ва Сурия термалари иштирокидаги беллашув 1 сентябрь куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 20:00 да старт олади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!