Селфи аёлларнинг ўзига нисбатан ишончини ошириши аниқланди

12:02, 29 август

Ўтказилган сўровнома натижасида селфига босилган лайклар аёлнинг ўзига нисбатан ишончини ошириши аниқланди, деб хабар берди “Health.mail.ru” нашри.

Гўзаллик ва унинг дунё миқёсидаги ўрнини белгилаш учун ўтказилган тадқиқотда 11.000 нафар аёл, шулардан 1000 нафар россиялик аёллар қатнашган. Бундан ташқари, сўровномада Франция, Буюк Британия, Германия, Польша, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Туркия ва АҚШлик аёллар ҳам иштирок этган.

Иштирокчилар аёл гўзаллиги унинг амал пиллапояларидан юқорилишида катта ёрдам беришини таъкидлашган. Сўровнома қатнашчиларининг 9 % ўз гўзаллигига ишонган бўлса, уларнинг 80 % гўзалликнинг муайян ўлчови йўқлигини таъкидлаган.  

Бугунги кунга келиб гўзалликни қабул қилиш ижтимоий медиаларнинг ривожланиши билан чамбарчас боғланган. Сўровномада қатнашган россиялик аёлларнинг 52 % селфига тушишни ёқтиришни, уларнинг 65 % селфига босилган лайклардан сўнг ўзига нисбатан ишончи ортишини билдирган. 

Иштирокчиларнинг 18 % сельфи натижасидан кўнгли тўлмаса, фотосуратларни олиб ташлашини, 24 % ташқи гўзаллиги ҳақида бошқаларнинг фикрини билишни исташини маълум қилган.

Ким учун ва нима учун гўзал бўлишга интилишлари ҳақида берилган саволга аёлларнинг 43 % ўзлари учун, 27 % жуфтига гўзал кўриниш учун, 65 % эса ҳамкасбларининг олдида чиройли кўриниш учун ҳаракат қилишини маълум қилган. 

Халқаро гўзаллик тадқиқотида дунёнинг 11 мамлакатидан, шу жумладан россиялик аёллар ҳам қатнашган.

“Гўзаллик индекси” сўровномаси натижасида 75 % россиялик аёл ўзини гўзал деб ҳисоблаши аниқланди. Улар Ҳиндистон (94%) ва Туркиядан (89%) кейин учинчи ўринни эгаллашди. Буюк Британия (26%) ва Франция (40%) аёлларининг гўзаллик борасида ўзларига нисбатан ишончлари паст эканлиги маълум бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!