ЮНЕСКО рўйхатига киритилган Вади ас-Салом қабристони

12:35, 29 август

Вади ас-Салом — нафақат Ироқда, балки бутун Ер юзидаги энг катта қабристондир, деб хабар беради “Lenta.ru” нашри. 

Бу қабристон ташкил бўлганига 1,4 минг йилдан зиёд вақт ўтган. Бу ерга миллионлаб шиа маҳзабига мансуб мусулмонлар дафн этилишни орзу қилади. Вади ас-Салом қабристонига илк имом, Муҳаммад пайғамбарнинг куёви Али дафн этилган. Имом ал-Маҳдий мақбараси қабристоннинг энг диққатга сазовор жойидир. Афсоналарга кўра, бу улкан қабристонда турли ғаройиботлар юз беради: эртами-кечми дунёда адолат ўрнатадиган Яширин Имом одамларнинг кўзига кўринар экан. Йилига бу улкан қабристонга 13 йилдан бери давом этаётган уруш қурбонлари — аскарлар, тинч аҳоли дафн этилади. Қабристон майдони мунтазам кенгайтириб борилади. Ҳозирда у 600 гектар майдонни эгаллаган. Ироқ ва Эронда яшовчи минглаб шиа маҳзабига мансуб мусулмонлар Вади ас-Салом қабристонига қариндошларининг қабрини зиёрат қилиш учун ташриф буюришади. 

Вади ас-Салом қабристони ЮНЕСКО халқаро мероси объектлари рўйхатига киритилган. 2003 йилда АҚШ Ироққа бостириб кирган вақтда бу қабристонга кунига 250 нафар жасад дафн этилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!