Ямандаги теракт оқибатида 45 киши ҳалок бўлди

15:06, 29 август

Террорчи-ҳудкушнинг ўзини портлатиши оқибатида 45 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

The Daily Telegraph нашрининг берган маълумотларига кўра, 60 киши ҳалок бўлган. Аден шаҳридаги маҳаллий кўнгиллилар жойлашган лагерда номаълум шахс машинани портлатган. 60 киши турли даражадаги тан жароҳати билан маҳаллий касалхонага ётқизилган.

Ҳукумат берган маълумотга кўра, террорчи машинада лагердан Саудия Арабистонига жўнатилаётган аскарлар рўйхатдан ўтаётган жойга келган. Улар Яманнинг шимолий чегарасида  хоуситлар билан бўладиган жангга отланган эди. Теракт учун жавобгарликни “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олди. 

Яманда бир неча йиллардан бери фуқаролар уруши давом этмоқда. Жанг қилаётган томонлардан бири хоуситлар жанговор қаноти ҳисобланиб, улар “Ансар Аллоҳ” шиа ҳаракати, собиқ президент Али Абдулло Солиҳий тарафдорлари бўлса, иккинчи томонда улар томонидан қувғин қилинган суннийлар президенти Абд Раббо Мансур Ходи тарафдорларидир. 2015 йилнинг март ойи охирида коалиция Ходининг ҳукумат тепасига қайтишига қарши ҳарбий кампания бошлаган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!