Контрактни бюджетга ўтказиш мумкинми?

16:08, 29 август

Фарзандим университетда тўлов-контракт асосида таҳсил олади. Оилавий шароитимиз оғир. Шу сабаб ўғлимнинг ўқишини бюджет асосида ўтказишни имкони борми?

Ҳ.М.электрон манзил орқали

Ф.Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати раҳбари:

— Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-банди биринчи хатбошига мувофиқ, Олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тест синовлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.

Мазкур Низомнинг 3-банди иккинчи хатбошига мувофиқ, Олий таълим муассасаларига қабул барча учун — ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича тенг ҳуқуқлик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларга давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар эса тест баллари рейтинги асосида белгиланган тўлов-контаркт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.   

Тўлов-конракт асосида ўқиш ихтиёрий бўлиб, тегишли меъёрий ҳужжатларда мазкур тоифадаги талабаларга тўлов шартларини енгиллаштириш бўйича имтиёзлар бериш кўзда тутилмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!