30 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

16:25, 29 август

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 30 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан  секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда кучайиб, секундига 15-20 метрга етади. Кечаси 17-22, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан  секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда кучайиб, секундига 15-20 метрга етади. Кечаси 17-22,  кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан  секундига 7-12 метр тезликда эсади.  Кечаси 16-21,  кундузи 32-37  даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан  секундига 7-12 метр тезликда эсади.  Кечаси 17-22, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.     

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан  секундига 7-12 метр тезликда эсади.  Кечаси 16-21, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан  секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!