75 нафар санъат вакилларига «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонлари топширилди

16:32, 29 август

Маданият ва спорт ишлари вазирлигида соҳада фаолият кўрсатаётган илғор ходимлардан бир гуруҳини «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонлари билан тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда

 

Маданият ва спорт ишлари вазири Б.Аҳмедов муҳтарам Юртбошимизнинг 2016 йил 1 июлдаги Фармонига биноан таъсис этилган "Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишонлари билан тақдирланган Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратида ҳамда тизим ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар (49 нафар) ҳамда кино ва театр актёрлари, хонандалар (26 нафар), жами 75 нафар вакилларга  Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан нишонларни тантанали равишда топширди.

Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг расмий сайтида танишиш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!