Россияда бўйинбоғига қимматбаҳо тақинчоқлар яширилган ит йўқолди

17:15, 29 август

Краснодар ўлкасининг Ейск шаҳрида дам олишга келган сайёҳ аёл бўйинбоғига қимматбаҳо тақинчоқлар солинган халтача бекитилган итини йўқотиб қўйди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Аёл қимматбаҳо тақинчоқларни йўқотиб қўйишдан қўрқиб, уни итининг бўйинбоғига яширган. Харьковлик Елена исмли аёл Ейск шаҳрига икки фарзанди ва Жулия лақабли ити билан дам олишга келган. У фарзандлари билан чўмилаётган вақтида  итига қимматбаҳо буюмларни қўриқлаш вазифасини юклаган. Сувда тақинчоқларни йўқотиб қўйишдан қўрққан аёл, уларни халтачага солиб, итнинг бўйинбоғига боғлаб қўйган. 

Уйга қайтишдан олдин Елена тўйлари муносабати билан турмуш ўртоғи совға қилган олмос кўзли тилла узугини, юракчали, олмос билан безатилган занжирини ҳам итига ишониб топширган. Ҳар доим эгасини қирғоқда кутадиган ит, айнан барча қимматбаҳо тақинчоқлар топширилган куни йўқолиб қолган.

Еленанинг айтишича, итнинг бўйинбоғида 1 миллион рублдан ортиқ қимматбаҳо тақинчоқлар бўлган. Ҳозирда у тилла буюмлар учун эмас, балки итининг йўқолганидан хавотирда эканлигини билдирган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!