Диего Марадона қалбаки ҳужжатлар билан қўлга тушди

09:03, 30 август

Аргентина термасининг собиқ ҳужумчиси ва устози, мамлакат футболи афсонаси Диего Марадона Буэнос-Айрес аэропортида қалбаки ҳужжатлар билан қўлга олинди.

Марадона ўз қаллиғи Росио Оливо билан Дубайга йўл олаётган эди. Аммо ҳужжатлар текширишда собиқ футболчида қалбаки паспорт ва авиачипталар аниқланди.

55 ёшли Марадонага мамлакатдан чиқиб кетишга рухсат берилмади ва у воқеаларнинг барча сабаблари аниқланмагунича ҳисбга олинди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!