Барак Обаманинг жонига қасд қилмоқчи бўлган эркак қўлга олинди

09:54, 30 август

ФҚБ АҚШ президенти Барак Обаманинг жонига қасд қилмоқчи бўлган Массачусетс штатида яшовчи эркакни қамоққа олди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

40 ёшли гумонланувчи, Жозеф Гаргьюло қамоққа олингандан кейин уйи тинтув қилинганда, қурол-яроқ, катта миқдордаги ўқ-дорилар заҳираси ва портловчи моддалар топилган. У шанба, 27 август куни қўлга олинган.

Тергов берган маълумотга кўра, Жозеф Гаргьюло АҚШ президентини Мартас-Винъярдда меҳнат таътилида гольф ўйнаётганда ўлдирмоқчи бўлганини тан олган. Бундан ташқари, у махсус хизмат ходимларига ва мусулмонларга ҳам ҳужум уюштиришни режалаштирган.

Ҳужжатларда Жозеф Гаргьюлонинг руҳий касал эканлиги эслатиб ўтилган, у стероидлар истеъмол қилиши ҳам тахмин қилинган. Эркакка нисбатан ноқонуний равишда қурол-яроқ сақлаш айби қўйилган. 

Жозеф Гаргьюло АҚШ да қора танли президентнинг жонига қасд қилмоқчи бўлган ягона одам эмас. Жиноятчиларнинг аксарият қисми руҳий касаллар бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!