Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистонга ҳамдардлик билдирди

10:41, 30 август 2016

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари томонидан 29 август куни Тошкентдаги Қирғизистон элчихонасида очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Душанба куни Қирғизистонда 27 август куни Москва шаҳридаги ёнғин ва Бишкек-Ўш автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қурбон бўлган Қирғизистон фуқаролари хотирасига мотам куни деб эълон қилинди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!