Марк Цукерберг Рим папаси билан учрашди

11:39, 30 август

Ватиканда унутилмас учрашув юз берди. Рим папаси Facebook  ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукербергни қабул қилди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда

Цукерберг учрашувни “унутилмас” дея таърифлади. Сиёсатчи билан учрашувга ижтимоий тармоқ асосчиси рафиқаси билан бирга ташриф буюрди. 

Рим папаси ва Цукерберг суҳбат жараёнида ахборот технологияларини ночор ҳаёт тарзи билан курашишда қўллаш юзасидан фикр юритишди. 

Цукерберг Рим папасига ҳурмат юзасидан унча катта бўлмаган учувчисиз қурилмани ҳадя қилди. 

У учрашув таассуротларини ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ёзиб қолдирди. Цукерберг Рим папасининг самимийлиги ва очиқкўнгиллиги ва инсонларга беғараз ёрдам бериш истагини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!