Бишкекда худкуш-террорчи Хитой элчихонасини портлатди

12:14, 30 август

Худкуш-террорчи Бишкекдаги Хитой элчихонаси дарвозасини машина билан уриб, воқеа жойида ҳалок бўлди, Қирғизистон фуқароси бўлган элчихонанинг уч нафар ходими яраланди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Мамлакат бош вазири Жениш Разаковнинг маълумот беришича, террорчи Mitsubishi Delica русумли автомашинани бошқарган. Илгари портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди деб хабар берилганди. Воқеа жойида фавқулодда хизмат ходимлари иш олиб бормоқда. Туман милиция ходимлари томонидан ўраб олинган.

Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари ҳозирча террорчи-худкушнинг шахсини аниқламаган. Портлаш юз берган жойда тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!