Шоҳруҳхон тасаввуридаги оиласининг суратини чизди(Фото)

14:39, 30 август

Хонанда Шоҳруҳхон “Миллий” телеканали орқали намойиш этиладиган кўрсатувда иштирок этди. 

Кўрсатувда психолог хонандадан тасаввуридаги оиласининг суратини чизишни сўради. Шоҳруҳхон ўзини онаси ва рафиқасининг ўртасида тасвирлади. У, шунингдек суратда икки нафар фарзандларини ҳам акс эттирди. 

Хонанданинг маълум қилишича, ушбу кўрсатув 6 сентябрь куни эфирга узатилади. Мазкур сурат қандай маънони англатишини эса кўрсатув орқали билиб олиш мумкин.

Аввалроқ, Шоҳруҳхон ўртасидан бўлинган юрак расмини Instagram`га жойлаб, мухлисларини хавотирга қўйган эди. Кейинроқ, хонанданинг маъмури бу суратни янги қўшиқнинг пиари дея изоҳлаган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!