Тошкентнинг энг яхши кўнгилочар масканлари аниқланди

15:33, 30 август

29 август куни “Туркистон” саройида “Савдо ва хавсизлик” танловининг шаҳар босқичи натижалари эълон қилинди. Мазкур танлов Тошкентнинг энг яхши савдо нуқталари ва овқатланиш мажмуаларини аниқлашга қаратилди.

Танлов натижаларига кўра, “Самарқанд Дарвоза” савдо-кўнгилочар мажмуаси энг яхши гипермаркет деб тан олинди. Иккинчи ўрин “Чилонзор буюм савдо комплекси” (“Абу Сахий” бозори), учинчи ўрин – “Next” савдо – кўнгилочар мажмуасига насиб қилди.

Ресторанлар орасида энг яхши деб “Мармарис” тан олинди. Танловнинг кумуш медали “Palete” ресторанига, бронза – “Лорд” ресторанига насиб қилди.

Ғолибларни тантанали равишда Тошкент шаҳар ҳокими Рахмонбек Усмонов тақдирлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!