Наманганда 25 нафар келин-куёвнинг никоҳ тўйи ўтказилди

11:24, 31 август

Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан хайрли ишга қўл урилди.

Наманган шаҳридаги «Шодиёна» тантаналар мажмуасида мустақиллик айёми арафасида турмуш қураётган 25 нафар келин-куёвнинг никоҳ тўйлари байрамона руҳда нишонланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозoров катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган бахтиёр ёшларни бахт ва висол оқшомлари билан муборакбод этиб, эзгу тилакларини билдирди.

Байрам тадбирида 25 нафар ёш келин-куёвларга вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!