Ўзбекистон футзал терма жамоаси Португалиянинг Порту шаҳрига етиб борди

11:26, 31 август

Шу йилнинг 10 сентябридан 1 октябрига қадар Колумбияда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги йиғинини ўтказиш учун Португалиянинг Порту шаҳрига етиб борди.

ЎФФ матбуот хизматининг хабар беришича, Эроннинг Машҳад шаҳрида ўқув-машғулотини ўтаган футзалчиларимиз кеча, 30 август куни Машҳад – Истанбул – Порту йўналишида парвоз қилиб, манзилга етиб келди.

Португалиядаги йиғи доирасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси иккита ўртоқлик ўйинини ўтказади. Ушбу учрашувлар билан қуйида танишинг.

1 сентябрь. Португалия – Ўзбекистон 18:00 (22:00 – Тошкент вақти билан);

2 сентябрь. Ўзбекистон – Испания 18:00 (22:00 – Тошкент вақти билан).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!