АҚШлик хонанда Крис Браун ҳибсга олинди

12:33, 31 август

АҚШнинг Лос-Анжелес штатида таниқли хонанда Крис Браун полиция томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда. Крис Браун ўқотар қуролдан фойдаланганликда гумонланмоқда. 

Қутқарув хизматига нотаниш аёл қўнғироқ қилиб, Браун унга нисбатан қўполлик қилгани ва қурол ўқталганини маълум қилган. Шундан сўнг, полиция Брауннинг Лос-Анжелесдаги уйини ўраб олиб, тинтув ўтказди. 

“ У қотиллик ва ўғрилик бўлимига олиб борилади ва ҳибсга олинади”, —деди полициячилардан бири.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотларига аниқлик киритилмаган. 

Крис Брауннинг ўзи эса ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳеч қандай қонунбузарлик содир этмаганини таъкидламоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!