ОАВ: Ким Чен Ин партия мажлисида ухлаб қолган амалдорни қатл эттирди

16:41, 31 август

Шимолий Кореяда икки нафар юқори мартабали мансабдорлар оммавий равишда қатл этилди. Улардан бири қишлоқ хўжалиги вазири, иккинчиси эса таълим вазирлигида юқори лавозимлардан бирида фаолият юритар эди. Бу ҳақда “Tjournal” нашри хабар бермоқда. 
Амалдорлардан бири Ким Чен Ин нутқ сўзлаётган мажлисда ухлаб қолгани пайтида отиб ташланган. 
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Хван Мин эса омма олдида отиб ташланган. У қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган пайтида мамлакат президенти Ким Чен Иннинг кўрсатмаларига зид равишдаги қарорлар чиқарган. 
Уни маҳаллий ҳарбий академия биносида отиб ташлашган. Иккинчи амалдор эса мамлакат раҳбари иштирок этган мажлисда ухлаб қолгани учун ҳибсга олинган ва қатл этилди. 
Шимолий Кореяда амалдорларни оммавий равишда қатл этиш биринчи марта кузатилаётган ҳол эмас. 2015 йилда ҳам ҳукумат мажлисида ухлаб қолган мудофаа вазири ҳам отиб ўлдирилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!