ЖЧ–2018 саралаши. Аргентина Мессининг голи эвазига Уругвайни мағлубиятга учратди

09:34, 02 сентябрь

Жанубий Америка қитъаси — КОНМЕБОЛдан ЖЧ–2018 турнирига саралаш баҳсларининг навбатдаги турига старт берилди.

Жумладан, Аргентина терма жамоаси ўз майдонида Уругвай футболчиларини қабул қилди. Муросасиз ва кескин курашларга бой кечган ўйинда аргентиналиклар Лионель Мессининг 43-дақиқада киритган ягона голи эвазига зафар қучди.

Биринчи бўлим якунида Аргентина бир киши кам бўлиб қолганди, аммо Уругвай бундан унумли фойдалана олмади.

Аргентина – Уругвай 1:0 

Гол: 1:0 – 43 Месси.

Аргентина – Ромеро, Отаменди, Мас, Сабалета, Фунес Мори, Биглия, Маскерано, Ди Мария (Гайтан, 85), Дибала, Пратто (Аларио, 71), Месси.

Уругвай – Муслера, Хименес, Корухо, Сильва, Годин, Аревало, Санчес (Рамирес, 70), Лодейро (Родригес, 60), Фусиле (Ролан, 86), Кавани, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Фусиле (9), Дибала (29), Кавани (38), Хименес (42), Ди Мария (48), Лодейро (58), Рамирес (90).

Четлатиш: Дибала (45).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!