ЖЧ–2018 саралаши. Бразилия сафарда Эквадорни йирик ҳисобда мағлуб қилди

10:06, 02 сентябрь

ЖЧ-2018 турнирига Жанубий Америка қитъасидан саралаш баҳсларида Бразилия терма жамоаси сафарда Эквадор меҳмони бўлди.

Муросасиз баҳсда Габриэль Жезуснинг дубли ва Неймарнинг голи Бразилиянинг йирик ғалабасини таъминлади. Олдинроқ Аргентина терма жамоаси Мессининг голи эвазига Уругвайни мағлубиятга учратгани ҳақида хабар берилганди.

Эквадор – Бразилия 0:3 (0:0, 0:3)

Голлар: 0:1 – 72, пенальти Неймар, 0:2 – 87 Габриэл Жезус, 0:3 – 90 Габриэл Жезус.

Эквадор – Домингес, Паредес, Ачильер, Айови, Мина, Монтеро (Арройо, 73), Нобоа, Груэсо (Гайбор, 82), Кайседо (Ибарра, 67), Валенсия, Боланьос.

Бразилия – Алиссон, Дани Алвес, Маркиньос, Марсело, Миранда, Каземиро, Ренато Аугусто, Паулиньо, Виллиан (Коутиньо, 61), Габриэл Жезус, Неймар.

Огоҳлантиришлар: Боланьос (16), Монтеро (30), Паулиньо (30), Паредес (61), Домингес (70).

Четлатиш: Паредес (76).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!