Янги Зеландияда цунами хавфи ҳақида эълон қилинди

10:10, 02 сентябрь

Янги Зеландия соҳилларида содир бўлган кучли зилзиладан сўнг цунами хавфи ҳақида эълон қилишди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. Қутқарувчилар мамлакатнинг соҳил бўйи туманларидан одамларни эвакуация қилишмоқда.

1 сентябрь куни АҚШ Геологик хизмати Рихтер шкаласи бўйича 7,2 балли зилзила ҳақида хабар берди.

Ер ости офатнинг ўчоғи 159 километр чуқурлида жойлашди. Шундан сўнг америкалик сейсмологлар томонидан  5,7 дан 5,3 баллгача бўлган яна бешта зилзила қайд этилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!