Равшан Эрматов Қирғизистон – Филиппин ўйинини бошқаради

16:15, 03 сентябрь

Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Қирғизистон ҳамда Филиппин терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бошқариб боради. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда

6 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ушбу ўйинни бошқаришда Эрматовга қанот ҳакамлари - Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. 

Қирғизистон Футбол Федерацияси матбуот хизматининг учаршувни бошқарадиган ҳакамлар ҳақида берган хабарида Равшан Эрматовнинг 2010, 2014 йилларда ўтказилган жаҳон чемпионатлари, 2012 йилдаги Олимпиада, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Осиё Кубоги каби йирик мусобақаларда ишлагани, жаҳон чемпионатларида бошқарган ўйинлари сони бўйича рекорд соҳиби экани таъкидланади. 

Шунингдек, Равшан Эрматов 2015 йилда Globe Soccer Awards тақдимотида энг яхши ҳакам сифатида эътироф этилгани хабарда алоҳида қайд этиб ўтилган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!