Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Самарқандда дафн этилди(Видео)

17:17, 03 сентябрь

Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонидаги Тилла Қори мадрасасида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга жаноза намози ўқилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон” телеканалининг “Ахборот” дастури махсус сонида маълумот берилди.

Маросимда иштирок этиш учун Ислом Каримовнинг туғилиб-ўсган шаҳрига Ўзбекистоннинг давлат, жамоатчилик ва диний арбоблари, хусусан Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон президентлари, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Грузия бош вазирлари, Эрон ТИВ раҳбари, БАА давлат вазири, МДҲ ижрочи котиби ташриф буюрди.

Жаноза намози ўқилганидан сўнг Президент Ислом Каримов мусулмончилик расм-русумларига мувофиқ тарзда Шоҳи Зинда мажмуасида дафн этилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!