Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Испанияда йиғин ўтказмоқда

09:09, 05 сентябрь

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 3 сентябрь куни Португалиянинг Пору шаҳридаги йиғинини якунлади. Шу куннинг ўзида жамоа Испаниянинг Сантяго-де-Компостела шаҳрига етиб борди.

ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилишича, навбатдаги ўқув-машғулотлар айнан мана шу ерда бўлиб ўтади. Испаниядаги ушбу йиғин 6 сентябргача давом этади. Шундан сўнг Хосе Мария Мендез бошчилигидаги жамоа Мадрид орқали Жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этиш учун Колумбия пойтахти – Богота шаҳрига учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Жаҳон чемпионати 10 сентябрдан 1 октябрга қадар Колумбияда бўлиб ўтади. Унда Жаҳоннинг энг кучли 24 терма жамоаси иштирок этади. Осиё вице-чемпиони – Ўзбекистон “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, унга гуруҳ босқичида Португалия, Колумбия ва Панама терма жамоалари рақиб бўлади.

 “А” гуруҳи ўйинлари тақвими:

10 сентябрь, 18:00 (Тошкент вақти билан 11 сентябрь, 4:00)

Эль Пуэбло, Кали шаҳри

ЎЗБЕКИСТОН – Панама

10 сентябрь, 20:00 (Тошкент вақти билан 11 сентября, 6:00)

Эль Пуэбло, Кали шаҳри

Колумбия – Португалия

13 сентябрь, 18:00 (Тошкент вақти билан 14 сентябрь, 4:00)

Эль Пуэбло, Кали шаҳри

Панама – Португалия

13 сентябрь, 20:00 (Тошкент вақти билан14 сентябрь, 6:00)

Эль Пуэбло, Кали шаҳри

Колумбия– ЎЗБЕКИСТОН

16 сентябрь, 20:00 (Тошкент вақти билан17 сентябрь, 6:00)

Эль Пуэбло, Кали шаҳри

Панама – Колумбия

16 сентябрь, 20:00 (Тошкент вақти билан17 сентябрь, 6:00)

Ивана де Бедуа мажмуаси, Медельин шаҳри

Португалия– ЎЗБЕКИСТОН

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!