Кубада Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан мотам эълон қилинди

10:04, 05 сентябрь

Куба Республикаси давлат кенгаши Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан мамлакатда расман мотам эълон қилди. Бу ҳақда Кубанинг ACN давлат агентлигига асосланиб, “Дарё” хабар бермоқда.

Мотам 5 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 06:00 дан 24:00 га қадар давом этади. Мотам пайтида барча давлат бинолари ва ҳарбий муассасаларда Куба давлат байроғи тушириб қўйилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!