Тошкентдаги ресторанларда Президент Ислом Каримов хотирасига ош берилади

10:14, 05 сентябрь

Бугун, 5 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги бир нечта ресторанларда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ош берилади. Хусусан, пойтахтдаги “Яккасарой”, “Чароғон”, “Фаровон”, “Уммон” “Наврўз” ва “Саёҳат” ресторанларида бугун соат 11:00 дан 15:00 гача бепул ош берилади.     Ресторанлар маъмурияти билан боғланганимизда улар бу маълумотни тасдиқлади. 

Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги “Мўжиза” ресторанида ҳам худди шу вақтда Президентимизни хотирлаб, ош улашилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!