Туркманистондаги майдон ва кўчаларга Ислом Каримов номи берилади

10:28, 05 сентябрь

Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан видолашув маросимида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этди ва нутқ сўзлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов том маънодаги ватанпарвар инсон ва буюк давлат арбоби, доно сиёсатчи Ислом Каримовнинг барча ташаббуслари халқаро майдонда қўллаб-қувватланганини, Туркманистонда ёшу қари у кишини чин дилдан ҳурмат қилишини таъкидлади. Ислом Каримов Туркманистон – Ўзбекистон ҳамкорлигини изчил ривожлантиришга катта ҳисса қўшганини қайд этиб, Туркманистонда майдон ва кўчаларга Ислом Каримов номи берилишини маълум қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!