Уэйн Руни Англия терма жамоасида янги рекорд ўрнатди

11:16, 05 сентябрь

Англия терма жамоаси сардори Уэйн Руни Словакияга қарши (1:0) ЖЧ–2018 турнирига саралаш баҳсида майдонга тушиб, янги рекорд соҳибига айланди. Бу ҳақда iSport.ua портали маълум қилмоқда.

Англия термаси сафида 116-марта майдонга тушган Уэйн Руни ушбу кўрсаткич бўйича Дэвид Бекхэмни ортда қолдирди ва иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Англия таркибида энг кўп ўйинни Питер Шилтон ўтказган. Унинг хисобида 125 та учрашув бор.  

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!