Англияда 350 йил аввалги ёнғин хотирасига бағишлаб Лондон шаҳрининг ёғоч макети ёқилди

12:17, 05 сентябрь

Британия пойтахтидаги Темза дарёсида эски Лондон шаҳрининг ёғочдан ясалган 120 метрли макети ёқиб юборилди. Бу ҳаракат 1666 йилда юз берган йирик ёнғин хотирасига бағишланди, деб ёзади “Tjournal”.

Мазкур лойиҳа муаллифи америкалик Дэвид Бесту бўлди. унга маҳаллий аҳоли вакилларидан кўнгиллилар ёрдам берди. Лондон шаҳрининг 18-асрдаги кўринишини эслатувчи макет бундан 350 йил муқаддам юз берган ёнғин хотирасига бағишланди. Саҳналаштирилган ёнғинни кўриш учун юзлаб томошабинлар йиғилди. 

Лондондаги йирик ёнғин 1666 йилнинг 2 сентябрида бошланган эди. Ёнғин 4 кун давом этган. Ўшанда шаҳардаги кўплаб уйлар ёниб кетган, 100 минглаб инсонлар бошпанасиз қолган ва шаҳарни янгидан қуришга тўғри келган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!