Марк Цукербергнинг уйида унинг овозига бўйсунувчи робот пайдо бўлди

12:53, 05 сентябрь

Facebook асосчиси уйдаги ишларни бажаришга кўмаклашувчи ва унинг овозига итоат этувчи сунъий интеллект пайдо бўлганини маълум қилди, деб ёзади “Tjournal”.

Марк Цукерберг ўзининг янги ихтироси ҳақида Итали пойтахти Римда сўзлаб берди. Цукерберг мазкур ихтиро билан 2016 йилнинг январидан бошлаб шуғулланиб келаётган эди. Бу ишга уни “Темир одам” фильмидаги Тони Старк исмли қаҳрамоннинг уйини бошқарувчиси Жарвис номли робот илҳомлантирди. 

“Мен яратган сунъий интеллект фақатгина менинг овозимга итоат қилади. У уйимдаги эшиклар, чироқ ва иситиш тизимини назорат қилади. Рафиқам роботнинг фақат менинг овозимга итоат қилишидан бироз норози. Ҳозирда ИИ номли робот фақат менинг овозимни танийди. Кейинчалик уни мукаммаллаштираман ва рафиқам ҳам уни бошқариши мумкин”, —дейди Цукерберг.

Facebook асосчиси, шунингдек компания инженерлари билан биргаликда юзни таниш механизмини ҳам яратди. Мазкур механизм туфайли у ўз уйи қулф турган тақдирда ҳам калитсиз кира олади. 

Цукерберг яқин ўн йилликларда роботлар худди инсонлар сингари ўзини тута бошлашини айтиб ўтди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!