Бугун Сурияда содир этилган терактлар оқибатида 20 ортиқ киши ҳалок бўлди

14:55, 05 сентябрь

Сурияда душанба куни содир бўлган бешта теракт оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, 50 киши яраланди, дея хабар беради маҳаллий ОАВлар.

SANA миллий агентлиги маълумотларига кўра, Хасеке шаҳри шимолида содир бўлган бешинчи терактнинг қурбонлари сони беш кишини ташкил қилди, икки киши яраланди.

Қолган тўртта терактда 16 киши ҳалок бўлиб, 40 дан ортиқ одам яраланди.

Теракт учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ бўйнига олмади. Сурияда "Ислом давлати" ва "Жабхат ан-Нусра" террорчилик гуруҳлари фаолияти юритади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!