“Реал” дарвозабони жароҳати сабаб Ла Лиганинг навбатдаги турини ўтказиб юборади

15:40, 05 сентябрь

Мадриднинг “Реал” жамоаси дарвозабони Кейлор Навас “Осасуна”га қарши Испания чемпионатининг 3-турида майдонга туша олмайди.

AS нашрининг маълумотларига кўра, Коста-Рика терма жамоаси посбони жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган ва Зинедин Зидан ҳамда мадридликлар президенти Флорентино Перес унинг соғлиғи билан таваккал қилмасликни маъқул топди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Кейлор Навас Ла Лиганинг 34 ўйинида майдонга тушиб, 28та гол ўтказиб юборган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!