Тошкент автомобиль-йўллар институти қайта ташкил этилади

16:29, 05 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда «Ўзавтойўл» акциядорлик компаниясининг Тошкент автомобиль-йўллар институтини Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш институти этиб қайта ташкил қилинади. Бу Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 26 августдаги қарорида кўзда тутилган.

Автомобиль-йўллар институти автомобиль йўллари қурилиши соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва шунинг асосида Ўзбекистон миллий автомагистралини, умумреспублика ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини истиқболда ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш талаблари ҳамда вазифаларини ҳисобга олган ҳолда республиканинг лойиҳа, қурилиш ва йўлдан фойдаланиш ташкилотларининг юқори малакали муҳандис кадрларга нисбатан ортиб бораётган талаб-эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида қайта ташкил этилади.

Қарорнинг тўлиқ матни билан Lex.uz порталида танишиш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!