Владимир Путин: “Ислом Каримов мени ўзига яқин олиб ‘сен’ деб мурожаат қиларди” (Видео)

09:40, 06 сентябрь

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни қабрини зиёрат қилиш учун Самарқандга ташриф буюради.

Бу ҳақда Путин Хитойда «G20» cаммитидаги иштирокидан сўнг берган интервьюси чоғида журналистларга маълум қилди.

«Ўйлайманки, эртага Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилиш ва унинг хотирасига таъзим бажо келтириш учун албатта Самарқандга бораман», — деди Россия раҳбари.

“Бизнинг Ислом Каримов билан инсонийлик жиҳатдан муносабатларимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, шуни айтиш жоизки, улар жуда илиқ эди, у менга жуда меҳр билан муносабатда бўларди. Ёши катта бўлгани сабаб юзма-юз қолсак менга исмимни айтиб, ўзига яқин олиб ‘сен’ деб мурожаат қиларди”, — деди Владимир Путин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!