Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Аҳмедова Ислом Каримовни хотирлади

10:10, 06 сентябрь

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Аҳмедова Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов билан тушган суратини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлади ва мазкур суратга “Тарихга айланган унутилмас кунларим” дея изоҳ қолдирди. 

“Отажон, нурли юзингиз ва меҳрла боққан кўзларингиз бир умр бизга армон энди..... Бу суратни доим ичимда фахр туйғуси билан қувониб, асрардим....Азиз юртбошим, сиз биз учун ўлмагансиз , сиз доим қалбимизда яшайсиз, сизни ҳеч қачон унутмаймиз! Сизнинг ёрқин хотирангиз абадул-абад қалбимизда яшайди! Сизнинг бизга бўлган ишончингизни албатта оқлаймиз ва сиз орзу қилгандай тинчлигимизни, азиз Ватанимизни асраб, порлок келажак учун кучимиз борича ҳаракат қиламиз!!! Охиратингиз обод бўлсин”,—деб ёзди хонанда Президентни хотирлаб.

Маълумот учун, 2010 йилнинг 7-декабрида Лола Аҳмедова Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!