GM Uzbekistan заводи фаолияти қайтадан йўлга қўйилди

10:50, 06 сентябрь

Асака шаҳридаги GM Uzbekistan акционерлик жамиятида август ойида ҳар йилги режали профилактика ишлари ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. 

GM Uzbekistan матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозирда завод ўз фаолиятини қайтадан йўлга қўйди. 

“Режали ишлар жадвалида кўзда тутилган барча чора-тадбирлар муваффақиятли якунланиб, 5 сентябрдан Асака автозаводидаги ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилди”, — дейилади хабарда.

Айни пайтда завод кўзда тутилган режа параметрларига мувофиқ тарзда штат режимида фаолият кўрсатмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!