Обама уни ҳақорат қилган Филиппин президенти билан учрашмасликка қарор қилди

11:00, 06 сентябрь

АҚШ президенти Барак Обама 6 сентябрь куни уни ҳақоратлаган Филиппин президенти Родриго Дутерте билан учрашмайди.

Бу ҳақда Оқ уйдаги миллий хавфсизлик кенгаши вакили Нед Прайс хабар берди.

«Президент Обама Филиппин президенти Дутерте билан иккитомонлама учрашув ўтказмайди. Бунинг ўрнига куннинг иккинчи ярмида у Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе билан учрашади», - дейилади хабарда.

Аввалроқ Дутерте Обамани мамлакатда суд қилинмай қатл этилганлар юзасидан саволлар бермасликка чақирди. Филиппин президенти Оқ уй эггасини «итнинг боласи» деб атади ва шунга ўхшаш ҳақоратли сўзларни Лаосда бўлиб ўтадиган АҚШ-АСЕАН (Жануби Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси) ҳамда Шарқий Осиё саммитида саммити доирасида ишлатишга ваъда берди. Дутерте ОАВлар томонидан Обама Филиппин раҳбарининг гиёҳвандлик билан кураш доирасида 2 минг кишининг қатл этилганлиги масаласи кўтарилган тақдирда қандай жавоб берилиши ҳақидаги саволига шу тарзда жавоб беришини маълум қилди.

Бунга жавобан Оқ уй президенти Филиппин раҳбарини «ёрқин йигит» деб атади ҳамда ёрдамчиларига Лаосда у билан бўлиши керак бўлган музокараларни қайта кўриб чиқишни буюрди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!