ОАВ ходимлари Президент Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

14:12, 06 сентябрь

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

Тадбир иштирокчилари Президентимиз портрети пойига гуллар қўйиб, хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Ў.Мирзаёров ва бошқалар истиқлолимиз асосчиси Ислом Каримов томонидан мамлакатимиз тараққиёти, юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилган ишлар мангуликка муҳрланиб қолишини таъкидлади. 

Президентимиз раҳнамолигида мустақилликнинг биринчи кунларидан оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётида тутган ролини ошириш, соҳа фаолиятининг ҳуқуқий ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, журналист касбининг нуфузини кучайтириш, ижодий ва техник ходимларнинг меҳнатини ҳар томонлама рағбатлантиришга қаратилган сиёсат изчиллик билан амалга оширилди. 

Ислом Каримов журналистларимизнинг ҳаётга чуқур кириб бориши, тараққиётимиз йўлида тўсиқ бўлиб турган муаммоларни дадил кўтариб чиқиш, мавзуга холисона ва ҳаққоний ёндашиш каби мезонлар матбуотимизнинг ўзгармас қоидаси ва принципи бўлиб қолиши даркорлигини уқтирарди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!