Сардор Рашидов: Қатарга қарши ўйинга яхши тайёрландик

14:40, 06 сентябрь

Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи, иккинчи тури доирасидаги Қатар – Ўзбекистон ўйини олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаянга жамоа ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов ҳамроҳлик қилди ва бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугунги рақибимиз – Қатар терма жамоасини жуда яхши биламиз. Уларнинг имкониятларидан хабардормиз. Қатар – ўйинсавияси анча юқори жамоа. Техник томонда футболчилар жуда маҳоратли.

Аммо биз бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик, деб ўйлайман ва ғалабали сериямизни давом эттирамиз деб умид қиламан. Эртага жамоа ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатишга уринади”, - дейди Ўзбекстон миллий терма жамоаси ва Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби ярим ҳимоячиси.  

Эслатиб ўтамиз, Қатар – Ўзбекистон учрашуви бугун, 6 сентябрь куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!