Путин Ўзбекистон Ислом Каримовнинг сиёсатини давом эттиришига умид қилмоқда

14:47, 06 сентябрь

Бугун, 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилиш учун Самарқандга келган Россия президенти Владимир Путин бош вазир Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда

“Ислом Абдуғаниевич Каримов мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро муносабатларга мустаҳкам асос солди. Икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини қайта тиклади", —дея таъкидлади Россия президенти. 

Владимир Путин ўз нутқида ўзбек халқи ва ҳукумати Россияга ишончли дўст сифатида бемалол таяниши мумкинлигини айтиб ўтди. 

“Табиийки, Президент Ислом Каримов томонидан қилинган ишлар давом этишига умид қиламиз”,—деди Путин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!