Хонанда Лоланинг Instagram`даги пости мухлисларини ғазаблантирди

15:18, 06 сентябрь

Хонанда Лола Йўлдошева ўзининг Instagram`даги саҳифасига 4 сентябрь куни бундан буён туғилган кунини қандай нишонлаши ҳақида айтиб, сурат жойлади. 

“Мана менинг тасаввуримдаги идеал туғилган куним. Таомилга кўра, бу кунда телефон қўнғироқлар, смслардан ‘портлайди’.  Кун давомида меҳмонлар қадами узилмайди, гула ва совғалар юборишади, илиқ сўзлар ва истакларни айтиш ва бу кунни тантановор тарзда ўтказиш учун кўришишни исташади. Мен эса бу кунда ёлғиз қолишни, тинчлик ва осудаликни истайман. 

Туғилган кунимда ўзимга нисбатан ҳаддан зиёд эътибор мени бироз чарчатарди. Бу йил эса мен бу кунни қандай ўтказишни исташимни тушундим. Менинг куним... Ва мен янги анъана жорий этишга қарор қилдим. Энди ҳар туғилган кунимни мен ҳеч қачон бормаган жойимда ўтказаман. Янги мамлакатлар, катта ва кичик шаҳарлар, қизиқарли жойлар, шинам кўчалар, қишлоқлар...Токи ҳар йилнинг 4-сентябри унутилмас бўлсин! Ёнимда эса фақат энг яқинларим ва юрагимга яқин инсонлар бўлишини истайман. Қариндошларим, севимли инсонларим, менинг оилам... Мен учун бундан қадрлироқ ҳеч нарса йўқ”,—дейди Лола.

Хонандани ижтимоий тармоқ орқали кузатиб борувчилардан бири хонанданинг мазкур постига нисбатан эътироз билдирди. 

“Авваламбор, туғилган кунингиз билан, Лола! Балки менинг изоҳим учун блокларсиз, мен бунга тайёрман. Бироқ, менинг энг севимли хонандаларимдан бири ўзининг Instagram`даги лентасига марҳум Президентимиз хотирасига бағишланган бирорта ҳам пост қўймади. Балки сиз ич-ичингиздан қайғуда эканлигингизни ва буни оммага  билдирмаслигингизни айтарсиз, аммо сизни ижтимоий тармоқ орқали юзлаб одамлар кузатиб боради ва масъулият ҳам шунга яраша. Сиз яхши хонандасиз, қўшиқларингиз ажойиб, лекин мен сиздан бироз хафаман”,—деб ёзди хонандани кузатиб борувчи интернет фойдаланувчиларидан бири. 

Хонанда Лола ҳам ўз навбатида мазкур эътирозни жавобсиз қолдирмади: 

“Мен ўз саҳифамга Президентимиз хотирасига пост қўйдим ва ўз таъзиямни изҳор этдим. Бироқ унинг тагида сиёсий баҳслар кўпайиб кетди. мен бундай изоҳларни ўчиришдан чарчадим, шунинг учун суратни ўчириб қўя қолдим. мен сиёсатдан жуда узоқдаман ва менинг саҳифамда унга ўрин йўқ”.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!