Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирида ёнғин содир бўлди (Фото)

15:27, 06 сентябрь

Бугун Тошкент шаҳрининг собиқ Навоий савдо расталари орқасидаги очиқ майдонда ёнғин содир бўлди. 

 

Тошкент шаҳар ИИВ ЁХББ томонидан олинган маълумотларга кўра, мазкур мазкур ҳудудда  юзага келган ёнғин ҳақида соат 14:24 тезкор хабар келиб тушган. Соат 14:53 да ҳодиса жойига ўт ўчириш бригадалари етиб борган. Қуриган ўт ёниши оқибатида келиб чиққан ёнғин 800 кв.метр ҳудудни қамраб олган.

 

Таҳминларга кўра, ёнғин келиб чиқишига ёниб турган тамаки қолдиғи ташлаб кетилганлиги сабаб бўлган. 
Айни дамда ўт тўлиқ ўчирилган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!