Филиппин президенти Обамага қарата айтган хақоратли сўзларидан афсусда эканини тан олди

16:15, 06 сентябрь

Филиппин раҳбари Родриго Дутерте АҚШ президенти Барак Обамага нисбатан айтган сўзларидан афсусда эканлигини тан олди.

Аввалроқ Вашингтон ўзининг Филиппиндаги 2 мингдан ортиқ қотилликдан ҳавотирда эканлигини маълум қилгач Дутерте Обамани «итнинг боласи» деб атаган эди.

Филиппин президенти бундай фикрни Обама мамлакатдаги қотилликлар ва ноқонуний гиёҳвандлик моддалар айланмаси борасида музокара қилмоқчи эканлигидан хабар топгач билдирганди.

Обама шу сабабли Филиппин президенти билан АСЕАН саммитида учрашишдан бош тортди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!