Замонавий пардоз воситалари нимаси билан зарарли?

16:48, 06 сентябрь

Юз йил олдин аёллар орасида қўрғошинли оқартирувчи воситалар жуда оммабоп бўлиб, гўзаллик учун улар ўзларини оғир металл билан заҳарлаган, деб ёзади “Maslahatim.uz”.

Бугунги ишлаб чиқарувчилар гўзаллик воситаларини ишлаб чиқаришда токсик моддалардан фойдаланмайди, бироқ улар хавфсизмикин? Ҳозирги косметик воситаларга ўтмишдан қайси зарарли компонентлар ўтган? Умуман, бугунги косметика зарарлими?

Ҳар йили жаҳон фармацевтика бозорида 100 дан зиёд янги кимёвий моддалар пайдо бўлади, уларнинг кўпчилиги косметологияда ишлатилади ва, шу тарзда, одамларнинг ўзида синалади. Хўш, кремлар ва шампунларимиз таркибида нималар бор, янги маҳсулотни харид қилаётганда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Косметик восита таркибига кирувчи барча моддаларни учта гуруҳга ажратиш мумкин:

Фойдали моддалар. Ушбу гуруҳга бор-йўғи учта модда киради: гиалурон кислотаси, эластин ва коллаген. Бунда ҳам улар муайян қўлланиш шароитларидагина фойдали ҳисобланади.

Фойдаси йўқ моддалар. Улар тери ва организмга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.Зарарли. Булар токсик моддалар бўлиб, одамда турли касалликларни келтириб чиқаради.

Пардоз воситаларидаги энг зарарли компонентлар

Минерал ёғлар — нефть-кимё чиқиндилари ҳисобланади, улар ҳуснбузарларни ҳосил қилади ва аллергияга сабабчи бўлади, бундан ташқари, теридаги регенерация жараёнларини секинлаштиради. Организмда тўпланиб қолганида, артрит, мигрень, диабет, эпилепсия каби касалликларни ривожлантириши мумкин.

Парафин — минерал ёғлардан ҳам заҳарлироқ нефть-кимё маҳсулоти ҳисобланади. Глицерин, рекламага қарамасдан терини намлантирмайди, аксинча, уни қуритади. Пропилен гликоль — нефтни қайта ишлаш маҳсулоти ҳисобланади, асосан машинасозликда тормоз суюқлиги ва антифриз сифатида қўлланилади. Бу жуда кучли аллерген бўлиб, у гиперкератоз ва ҳуснбузарларни пайдо қилади, организмда тўпланганида эса жигар ва буйрак токсик заҳарланишга учрайди.

Натрий сульфати ёки лаурил сульфат. Кокосдан олинса ҳам токсик модда ҳисобланади. У юрак, мия, буйрак, жигарга салбий таъсир кўрсатади. Сочларнинг ингичкалашиши ва тўкилишини келтириб чиқаради, аллергик дерматит, конъюнктивит ва, ҳатто, катарактага олиб келади.

Парабенлар тери ферментларини бузади ва организмда тўланиб қолувчи ҳамда гормонал мувозанатни бузувчи ксено-эстрогенлар сифатида таъсир қилади. Баъзи маълумотларга кўра, парабенлар кўкрак бези саратони ривожланишига туртки бўлади.

Фталатлар канцероген моддалар ҳисобланади, уларни болалар сўрғичи ва ўйинчоқларида қўллаш тақиқланган, бироқ косметика саноатида ҳозир ҳам фойдаланилмоқда.

Триэтаноламин ва диэтаноламин (TEA ва DEA) — бу соф кўринишдаги канцерогенлардир. Улар 15 йилдан буён маълум, аммо, шунга қарамасдан, бу моддалар косметика воситаларини ишлаб чиқаришда ҳамон қўлланмоқда.

PEG — саратон хасталигини келтириб чиқарувчи нефтни қайта ишлаш маҳсулоти. Шундай экан, азиз аёллар, косметика воситаларини харид қилишдан олдин уларнинг таркибини диққат билан ўрганиб чиқинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!