Ўзбекистон – Қатар ўйинида Президент Ислом Каримов хотирасига бағишланган гол видеоси

05:53, 07 сентябрь

ЖЧ-2018 турнирига Осиё қитъасидан саралашнинг сўннгги босқичи иккинчи турида Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Қатар меҳмони бўлди. 

Муросасиз ва қизғин курашларга бой кечган ўйинда терма жамоамиз Егор Кримец томонидан 85 дақиқада киритилган ягона гол эвазига зафар қучди. Футболчилар ушбу ягона гол ва ғалабани Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасига бағишлашди.

Мазкур ғалабадан сўнг очколар сонини 6 тага етказиб олган Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳида биринчи ўринга чиқиб олди. Асосий рақибларимиз Эрон ва Жанубий Корея 2-турда 1 очко тўплаб, мос равишда 2-3 ўринларда жойлашди. 

Қуйида ўйиндан олинган хавфли вазиятлар ва голнинг видеосини кўришингиз мумкин. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!